Қурилмани қулфлаш
Қурилмангизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашни истайсизми? Хавфсизлик
кодини белгиланг ва қурилмангиздан фойдаланмаганингизда унинг автоматик
равишда қулфлаб қолинишини созланг.
Шахсий хавфсизлик кодини ўрнатиш
1
Menu
>
Settings
ва
Security
>
Access codes
>
Change sec. code
-ни танланг.
Қурилмангизни ҳимоя қилинг
57
2 Аввалдан ўрнатилган хавфсизлик коди 12345-ни киритинг.
3 Янги кодни киритинг. Минимал 5 рақам талаб этилади. Фақат рақамлар
ишлатилиши мумкин.
Хавфсизлик кодини махфий тутинг ва қурилмадан алоҳида ва хавфсиз жойда
сақланг. Агар хавфсизлик кодини унутиб қўйсангиз ва қурилмангиз қулф
ҳолатда қолса, бу ҳолда қурилмангизга хизмат кўрсатиш талаб қилинади.
Қўшимча ҳаражатлар келиб чиқиши ҳамда қурилмангиздаги барча шахсий
маълумотлар ўчиб кетиши мумкин. Қўшимча маълумот учун Nokia Care
бўлимига ёки қурилма дилерига мурожаат қилинг.
Хавфсизлик клавиатура қулфини ёқиш
Menu
>
Settings
ва
Phone
>
Secur. keyguard
>
On
-ни танланг.
Қурилма тугмалар ва экран билан бирга қулфланади. Қурилмани очиш учун
хавфсизлик коди талаб қилинади.