
Қурилма ва компьютер ўртасида сурат ёки бошқа контентдан нусха кўчириш
Қурилма ва мос келувчи компьютер ўртасида суратларингиз ва бошқа контентни
нусхалаш учун USB маълумот узатиш кабелидан фойдаланишингиз мумкин.
1 Қурилмангизни компьютерга улаш учун мос келувчи USB кабелидан
фойдаланинг.
2 Қуйидаги вазифалардан танланг:
Nokia Ovi Suite — Агар компьютерингизда Nokia Ovi Suite ўрнатилган бўлса,
ушбу режимдан фойдаланинг.
Media transfer — Агар компьютерингизда Nokia Ovi Suite ўрнатилмаган бўлса,
ушбу режимдан фойдаланинг. Агар қурилмангизни уй кўнгилочар
тизимларига ёки принтерга уламоқчи бўлсангиз, ушбу режимдан
фойдаланинг.
Уланиш
39

Mass storage — Агар компьютерингизда Nokia Ovi Suite ўрнатилмаган бўлса,
ушбу режимдан фойдаланинг. Қурилма компьютерингизда кўчма қурилма
сифатида кўрсатилади. Қурилмангизни уй ёки автомобил стереомагнитоласи
каби бошқа қурилмаларга уламоқчи бўлсангиз, ушбу режимдан фойдаланинг.
3 Контентдан нусха олиш учун компьютернинг файллар бошқарувчисидан
фойдаланинг.